Линклар

logo-print

АҚШ Европага мудофаа тизимини жойлаштириш режасидан воз кечмайди


АҚШнинг янги сайланган президенти Барак Обама Польша президенти Лех Качинскийга расмий Вашингтон Марказий Европада мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режасидан ортга чекинмаслигини маълум қилди.

Польша президенти маъмурияти эълон қилган баёнотда айтилишича, президент Лех Качинский Барак Обама билан телефон орқали мулоқотда расмий Вашингтон режасини муҳокама қилган. Сўзлашув чоғида АҚШнинг янги сайланган президенти Барак Обама Вашингтон мазкур режани ҳаётга тадбиқ этишда давом этишини маълум қилган.

Варшава ва Вашингтон жорий йилнинг август ойида мудофаа тизими борасида ҳамкорлик битимини имзолаган эди. Ушбу келишувга мувофиқ АҚШ Польша ҳудудига ракеталарни уриб туширувчи ўнта тизим ўрнатади.

Айни пайтда Москва АҚШнинг мазкур режаси кескин қаршилик қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG