Линклар

logo-print

АҚШ машинасозлари катта зарар кўрмоқда


Глобал молия тизимидаги инқироз машинасозлик саноатига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

АҚШнинг автомобил ишлаб чиқарувчи йирик General Motors ширкати учинчи чоракда 4.5 миллиард доллар зарар кўрганини ҳамда келаси йилда компания ихтиёрида нақд пул қолмаслиги мумкинлигини эълон қилди.

Компания, шунингдек, АҚШнинг яна бир машина ишлаб чиқарувчи Chrysler ширкатини сотиб олиш бўйича музокаралар номаълум муддатга қолдирилганини маълум қилди.

АҚШнинг Ford компанияси ҳам учинчи чоракда 3 миллиард доллар зарар кўрганини билдирди.


XS
SM
MD
LG