Линклар

Обама илк матбуот анжуманини ўтказди


АҚШ президенти этиб сайланган Барак Обама 7 ноябр куни ўзининг илк матбуот анжуманини ўтказди.

Барак Обама журналистларнинг Эрон борасидаги, президент Жорж Буш билан муносабатлари тўғрисидаги ва Обамалар оиласининг Оқ уйга қандай кучукча билан кириб боришлари ҳақидаги саволларига жавоб қайтарди.

Бироқ мазкур матбуот анжуманида асосий эътибор иқтисодий масалаларга қаратилди.

"Президент курсисига ўтиришим биланоқ молия бозорида юзага келган бўҳронга қарши туриб, меҳнаткаш оилаларга ёрдам бериш, аҳоли равнақи ва фаровонлигини тиклаш йўлида лозим бўлган ҳар қандай чорани кўрамиз", - деди Барак Обама.

Матбуот анжуманидан олдин Американинг бўлғуси президенти Барак Обама ва бўлғуси вице-президент Жо Байден 17 экспертдан иборат иқтисодий маслаҳатчилар билан мажлис ўтказдилар.

Ушбу мажлисда Билл Клинтон маъмуриятида молия вазири лавозимларида ишлаган Лэрри Саммерс ва Роберт Рубин, президент Жимми Картер ва Роналд Рейган даврида АҚШнинг бош ғазначиси бўлган Пол Уолкерлар қатнашган.
XS
SM
MD
LG