Линклар

logo-print

Рамадида полиция назорат пунктига ҳужум уюштирилди


Ироқнинг Рамади шаҳрида полиция назорат пункти олдида худкуш шахс томонидан содир этилган портлашда тинч аҳоли вакилларидан беш киши нобуд бўлди.

Рамади шаҳар полиция бошқармаси раҳбари генерал Ториқ ал-Дулаймийнинг билдиришича, ушбу ҳужумда полициянинг уч ходими тан жароҳати олган.

Анбар вилоятининг Рамади шаҳри ўтмишда сунний жангарилар истеҳкомларидан бири ҳисобланган. Бироқ маҳаллий қабилаларнинг халқаро кучлар билан биргаликда жангариларга қарши амалиётлар ўтказиши натижасида мазкур минтақада зўравонликлар кўламини кескин камайтиришга эришилган.
XS
SM
MD
LG