Линклар

logo-print

Россия ядровий сув ости кемасидаги ҳалокатда 20 киши нобуд бўлди


Россия Президенти Дмитрий Медведев Тинч океанида рус ядровий сувости кемасида рўй берган ҳалокатни тергов қилишни буюрди.

Россия Ҳарбий флоти матбуот вакили Игорь Дигало воқеада 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлганини маълум қилди.

- Тинч океани флоти полигонида, Япон денгизи сув ҳудудларида ядровий сувости кемаларидан бирида ўтказилган жорий синовлар пайтида ўт ўчириш тизимининг тасодифан ишга тушиб кетиши оқибатида, 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлди ва 21 нафари жароҳатланди, - деди Россия ҳарбий флоти расмийси.

Жароҳатланганлар қутқарув кемасида Узоқ Шарқдаги Владивосток шаҳрига олиб борилган.

Ҳарбий флоти вакилига кўра, кемадаги ядровий реактор нормал режимда ишламоқда ва радиоактив моддалар ташқарига сизиб чиқмаган.

Номи сир сиқланаётган кема бортида 208 киши бўлгани ва у машқ учун денгизга чиққанини қўшимча қилди Россия ҳарбий флоти расмийси И. Дигало.

XS
SM
MD
LG