Линклар

Бали портлашларини амалга оширганлар қатл қилинди


Индонезияда 2002 йилдаги Бали портлашларини амалга оширганликда айбдор, деб топилган уч нафар жангари қатл қилинди.

Отув ҳукми Ява оролида ижро этилганидан кейин Имом Самудра, Мулхаз ва Амрозиларнинг жасадлари ўз қишлоқларида дафн этилиши учун яқинларига қайтиб берилди.

Жасадлар олиб келинганида қатл қилинганларнинг тарафдорлари норозилик намойишини ўтказиб, полиция билан тўқнашди.

Учовлон Жамааҳ ал-Исломия гуруҳи аъзоси бўлган. Мазкур гуруҳнинг Ал-Қайдага алоқадорлиги гумон қилинади.

Бундан олти йил аввал Балидаги тунги клубларда амалга оширилган портлашларда 202 киши ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG