Линклар

Афғонистон жанубида Америка ҳарбийлари ҳужумида 37 киши ҳалок бўлган


Афғонистон ва АҚШ ҳарбийлари ўтказган қўшма тергов хулосаларига кўра, ўтган ҳафта Афғонистон жанубидаги қишлоқлардан бирига коалиция кучлари уюштирган ҳужумда 37 киши ҳалок бўлган ва 35 нафари жароҳатланган.

АҚШ ҳарбийлари, тинч аҳоли орасидаги талафотларга Веч Боғту қишлоғида Толибон жангарилари пистирмада туриб қилган ҳужум сабаб бўлганини таъкидламоқда. Воқеа гувоҳлари жангариларнинг қишлоқ уйларига биқиниб олиб, АҚШ патрулига ҳужум уюштирганини терговчиларга гапириб берган. Жангарилар, шунингдек, уйлардаги тинч фуқароларни ҳам ўзлари билан ушлаб турган.

Президент Ҳамид Карзай тинч аҳоли орасидаги талафотлар Қўшма Штатлар билан мунозараларининг асосий сабаби эканини айтиб, янги сайланган президент Барака Обамани фуқароларнинг ҳалок этилишига чек қўйишга чақирган.
XS
SM
MD
LG