Линклар

Афғонистонда канадалик журналист гаровдан озод қилинди


Афғонистон расмийлари бундан тўрт ҳафта аввал ўғирлаб кетилган канадалик журналист озод қилинганини айтмоқда.

СиБиСи телеканалининг мухбири Мелисса Фанг қочқинлар лагеридан тайёрлаган репортажидан кейин, Кобулда гаровга олиб кетилган эди. Расмийларга кўра, Фанг Толибон ҳаракати назорат қиладиган Вардак вилоятида ушлаб турилган.

Журналист маҳаллий оқсоқоллар ва вилоят кенгаши вакиллари аралашуви билан озод қилингани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG