Линклар

Ироқнинг Рамади шаҳридаги портлашда беш фуқаро ҳалок бўлди


Шанба куни Ироқнинг Рамади шаҳридаги полиция таянч пункти олдида худкуш бомбачи амалга оширган портлашда беш фуқаро ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

Рамади шаҳар полициясининг бошлиғи генерал-майор Ториқ ал-Дулаймийга кўра, ҳужумда уч нафар полиция зобити ҳам жароҳатланган. Рамади Анбар вилоятининг йирик шаҳарларидан бири ҳисобланади ва бир пайтлар сунний жангариларнинг истеҳкоми бўлган.

Маҳаллий қавмлар АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари билан ҳамкорлик қила бошлаганидан бери, Рамадидаги зўравонликлар кўлами кейинги бир йил ичида кескин камайган.
XS
SM
MD
LG