Линклар

logo-print

Бин Ладиннинг ўғли Мисрдан ҳам чиқариб юборилди


Усама бин Ладиннинг ўғли Умар Испаниядан сиёсий бошпана олиш уриниши самарасиз якунланиб, Қоҳирага қайтиб келгач, у ердан ҳам чиқариб юборилди. Умар бин Ладин ва хотини Зайнага Мисрга кириш рухсати берилмади. Икковлон Испанияга кетишдан аввал Мисрда бир неча ой яшаган.

Испаниядан аввал Британия ҳукуматидан ҳам бошпана ололмаган эр-хотин Қоҳирадан Қатарга йўл олган самолётга ўтқазиб қўйилгани айтилмоқда.

Умар Ал-Қайда террорчилик ташкилоти тутқич бермас етакчисининг 19 фарзандидан бири бўлиб, ўзининг айтишича, отасини кўп йиллардан бери кўрмаган.
XS
SM
MD
LG