Линклар

Квартет Яқин Шарқ тинчлик музокараларини давом эттиришга уринмоқда


Яқин Шарқ тинчлик музокаралари бўйича Квартет гуруҳи вакиллари йилнинг охиригача тинчлик келишуви имзоланишига оид уринишлари самарасиз якунланиши аниқ бўлиб қолганига қарамасдан, бугун Исроил ва Фаластин расмийлари билан учрашиб, уларни тинчлик музокараларини давом эттиришга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.

Европа Иттифоқи, Россия, Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Қўшма Штатларни ўз ичига олувчи Квартет гуруҳининг Исроил Ташқи ишлар вазири Ципи Ливни ва Фаластин Президенти Маҳмуд Аббоснинг ҳисоботини тинглаши кутилмоқда.

Оқ уй жорий ҳафта бошида АҚШ Президенти Жорж Буш ўз муддати якунига қадар Яқин Шарқ тинчлик келишувига эришиш мақсадини амалга ошира олмаслигини эътироф этди.
XS
SM
MD
LG