Линклар

Грузия ҳукумати: Жанубий Осетия Грузия ҳудудига бостириб кирди


Грузия расмийлари Жанубий Осетия хавфсизлик кучларининг Грузия ҳудудидаги қишлоққа бостириб кирганини айтмоқда.

Гурзия расмийларининг Рейтерс агетлигига айтишича, Жанубий Осетиянинг ўнлаб қўшинлари Переви қишлоғига ўтказилган.
Бу қишлоқ август ойидаги можародан кейин Россия кучлари томонидан назорат қилиб келинади. Россия ўтган ойда Жанубий Осетия атрофидаги буфер зонадан ўз кучларини олиб чиққан, лекин Перевидаги назорат пунктини қолдирган эди.

Буфер зонадаги Европа Иттифоқи кузатувчилари минтақадаги Россия кучлари ўрнига жанубий-осетияликлар келаётганидан хавотир билдириб, барча томонларни “провокациялардан тийилишга” чақирди.
XS
SM
MD
LG