Линклар

logo-print

БМТ: Конгодаги исёнчи ва ҳукумат кучлари уруш жиноятларини содир этган


БМТнинг Конго Демократик Республикасидаги махсус вакили Алан Досс исёнчилар ва ҳукумат тарафидаги жанггариларни уруш жиноятларини содир этганликда айблади.

Досснинг айтишича, мамлакат шарқидаги Норд-Киву вилоятининг Киванжа шаҳарчасида тинч аҳоли ўлдирилган ва “инсон ҳуқуқлари бузилишининг” бошқа ҳолатлари содир этилган. Зўравонликларга оид янги хабарлар текширлмоқда, дея қўшимча қилди БМТ вакили.

Конгодаги исёнчи кучлар август ойидан бери ҳукумат қўшинлари билан тўқнаш келмоқда. Конго Демократик Республикаси ҳукумати БМТ тинчлипарвар кучларини исёнчиларни тинч аҳолини ўлдиришдан тўхтатмаганликда айблаган.
XS
SM
MD
LG