Линклар

Шоир Юсуф Жума оғир аҳволда


“У қамоқхонада мунтазам қийноққа солинмоқда”, деб хабар қилди Ўзбекистондаги Жаслиқ қамоқхонасида сақланаётган маҳбуснинг турмуш ўртоғи Гулнора Олтиева.

Унинг хабар қилишича, 6-8 ноябрь кунлари қизи Феруза Жумаева отаси билан қамоқхонада учрашган.

"Қизим уч кунлик учрашувдан дадасини кўриб изтиробга тушган ҳолда қайтди. Юсуф Жумаевнинг аҳволи оғир, кўкрак қафаси шишиб, тирноқлари қорайиб кетган, у ҳар куни мунтазам қийноқларга солинмоқда, адвокати билан учрашишига турма раҳбарияти рухсат бермай келмоқда",- дейилади Гулнора Олтиеванинг мактубида.

Элликка кирган диссидент шоир Юсуф Жума 15 апрел куни Бухоро вилоят суди томонидан ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказганликда, ҳақорат қилганликда ва ҳокимият вакилига бўйсунмасликда айбдор, деб топилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари унинг қамалиши ортида сиёсий мотивлар бор, деб ҳисоблайди.

XS
SM
MD
LG