Линклар

"Ойналар синдирилган тун" хотирланди


1938 йилнинг 9 ноябрдан 10 ноябрига ўтар кечаси нацистлар бутун Германия ва Австрия бўйлаб канисоларни, яҳудийларга тегишли дўкон ва расталарни вайрон қилган ва минглаб яҳудий эркак ва ўғил болаларни ҳибсга олиб, концентрацион лагерларга юборган.

Тарихда "Кристаллнахт" - "Биллур кеча" деган ном билан аталувчи бу кечани "Ойналар синдирилган тун" деб таржима қилиш тўғри бўлади. Чунки ўша тун кўчалар синдирилган пешойналар синиғига тўлиб кетган эди.

Германия канцлери Ангела Меркель яҳудийлар ташкилотлари етакчилари билан ўша воқеа қурбонларини мамлакатдаги энг катта канисода хотирлади.

Исроил Бош вазири Эҳуд Олмерт: “Кристаллнахт” воқеалари кейинчалик 6 миллион яҳудийнинг қирилишига сабаб бўлган Холокостнинг бошланиши бўлган”, - деди.

XS
SM
MD
LG