Линклар

Аҳмадийнажот иқтисодчилар танқидини рад этди


Эронлик 60 иқтисодчининг президент Аҳмадийнажотга йўллаган очиқ хатида жорий ҳукумат олиб бораётган иқтисодий сиёсат танқид қилинган, жумладан, унда мамлакатда инфляция авж олаётгани айтилган.

Танқидга жавобан Аҳмадийнажот Эроннинг ғарбона иқтисодий ташкилотларга зарурати йўқ, деган фикрни билдирди.

Маҳаллий иқтисодчилар ўз президентини нотўғри савдо сиёсати юритганликда, бошқа давлатлар билан муносабатларни таранглаштирганликда танқид қилганлар. Уларнинг фикрича, пировардида Эрон иқтисодиётига ётқизилаётган сармоялар оқими камайиб кетган.

XS
SM
MD
LG