Линклар

Бугун Буш Обама билан учрашади


Ироқдаги вазият ва иқтисодий бўҳрон – Оқ уйнинг кетаётган ва келаётган раҳбарлари ўртасидаги сўзлашувларнинг асосий мавзуларидир.

Жорж Буш сайловдан сўнг Барак Обамага ҳокимиятни қабул қилиб олишида ҳар қандай ёрдамга тайёр эканлигини бир неча бор таъкидлади.

Бугунги учрашувга Барак Обама турмуш ўртоғи Мишель билан келиши кутилмоқда.

Ўзининг анъанавий ҳафталик радиомурожаатида президент Буш: “Америкаликлар ўз президентидан ишларни бошқариб туришини кутади. Ва мен бу фахрий вазифани ваколатларим муддати якунига етгунича бажараман. Айни пайтда мен Америка халқига қўшилиб сайланган президент Барак Обамага муваффақиятлар тилайман”, - деди.

Демократлар номидан қилган радиомурожаатида Барак Обама: “Бизнинг биргина президентимиз борлиги, ҳукуматимиз етакчиси президент Буш эканлигидан келиб чиқиб, мен шуни ишонтириб айтиб қўймоқчиманки, биз фақат 20 январдан бошлаб ишга киришамиз”, - деди.

Барак Обама АҚШнинг янги президенти сифатида 2009 йилнинг 20 январида қасамёд келтиради.

XS
SM
MD
LG