Линклар

Афғонистонда зўравонликлар давом этмоқда


АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондонлиги Хўст вилоятида рўй берган отишмада ўндан зиёд жангари ўлдирилганини эълон қилди.

АҚШ қўшинлари матбуот котибига кўра, жангарилар якшанба куни америкалик ҳарбийлар карвонига ҳужум қилган. Отишмада 14 нафар жангари ўлдирилган.

Бироқ Хўст вилояти ҳокими Арсаллоҳ Жамол АҚШ ҳарбийлари томонидан ўлдирилганларнинг барчаси маҳаллий ишчилар бўлганини таъкидламоқда.

Яна бир хабарга кўра¸ Ҳирот вилоятида халқаро кучлар карвонига уюштирилган ҳужум оқибатида испаниялик икки ҳарбий нобуд бўлган.


XS
SM
MD
LG