Линклар

logo-print

Россияда экстремистик руҳдаги жиноятлар ошмоқда


Россия прокуратураси қошидаги тергов қўмитаси вакили Владимир Маркин сўзларига кўра, жорий йил давомида Россияда экстремистик руҳда содир этилган 380 та жиноят қайд этилган ҳамда бундай жиноятлар кўлами ўтган йилга қараганда 60 фоизга кўпайган.

Миллий нафрат асосида содир этилган ҳужумлар ҳам эктремистик руҳдаги жиноятлар сирасига киритилган.

Россия ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, жорий йил давомида миллий нафрат асосида содир этилган ҳужумларда 113 нобуд бўлган, 300дан зиёд фуқаро тан жароҳати олган.

Қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.



XS
SM
MD
LG