Линклар

Обама жиддий ўзгариш бошламоқчи


Барак Обама президент сифатидаги дастлабки иш кунлариданоқ ваколатидан фойдаланиб мамлакатда жиддий ўзгаришлар қилишга киришади.

Бу ҳақда Барак Обама маъмуриятини шакллантириш гуруҳи раҳбари Жон Подеста маълум қилди. Подестанинг таъкидича, ўтказилган президентлик сайловида аксар америкаликлар Обамага мамлакатда жиддий ўзгариш қилиш ваколатини берган.

Шунингдек, Жон Подестага кўра, Барак Обама президент Жорж Бушнинг эмбрион ҳужайралари устидаги тадқиқотлар ва АҚШ даги нефт заҳираларини ўзлаштиришни таъқиқлаш хусусидаги қарорларини бекор қилиши мумкин.

Барак Обама 20 январ куни АҚШ президенти сафатида қасамёдга келтирилади.



XS
SM
MD
LG