Линклар

logo-print

Грузиялик икки полициячи портлашдан нобуд бўлди


Жанубий Осетияга яқин ҳудудда содир этилган портлаш оқибатида Грузия полициясининг икки ходими нобуд бўлди.

Грузия Ички ишлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, полиция ходимларининг Двани қишлоғига яқин ҳудудни кўздан кечираётган пайтда портлаш рўй берган.

Айни пайтда Грузия Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шота Утиашвили бу портлашда Жанубий Осетия ҳукуматини қоралади, ЕИнинг минтқадаги кузатувчилари эса мазкур воқеа ўт очишни тўхтатишга оид Россия-Грузия кетишувига путур етказишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG