Линклар

Обама Буш билан учрашди


АҚШнинг сайланган президенти Барак Обама кеча Оқ уйда президент Жорж Буш билан билан учрашиб, икки соат давомида сўзлашувлар олиб борди.

Учрашув чоғида Оқ уйнинг жорий ва бўлғуси соҳиблари иқтисодий бўҳрон ва Ироқ ҳамда Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар муҳокама қилдилар.

Мазкур учрашув Буш ва Обаманинг сайловдан кейинги биринчи юзма-юз мулоқотидир.

Обама Оқ уйга турмуш ўртоғи Мишель билан Жорж ва Лора Бушларнинг таклифига жавобан ташриф буюрди.

Якшанба куни сайланган президентнинг ёрдамчиси, Барак Обама амалга ўтиргач, президент Бушнинг баъзи мунозарали фармойишларини бекор қилажаги тўғрисида баёнот берган эди.
XS
SM
MD
LG