Линклар

logo-print

Косово Сербия таклифини рад этди


Косово раҳбарияти мамлакат шимолида - серблар яшайдиган ҳудудларда Европа Иттифоқи миссияси ишлаши юзасидан Сербия таклифини рад этди.

Косово президенти Фатмир Сайдиу ва бош вазир Ҳошим Тожилар Косовонинг серблар яшайдиган ҳудудларда полиция, божхона ва судлов тизими устидан назорат ўрнатиш тўғрисидаги Сербия таклифини қабул қилиб бўлмайдиган таклиф, деб баҳолади.

Бир неча кун аввал Европа Иттифоқи вакили Сербиянинг таклифларига Брюссель рози эканлиги тўғрисида баёнот берган эди.
XS
SM
MD
LG