Линклар

logo-print

Мусулмонларни қирган генерал изланмоқда


Сербия хавфсизлик хизмати кеча босниялик сербларнинг ҳарбий жиноятлар содир этганликда айбланаётган собиқ генерали Ратко Младични излаб топиш мақсадида бир неча рейд ўтказди.

Хабарларга қараганда, генерални Белград шаҳридан жануби-ғарбда жойлашган Вальево шаҳри атрофларида изламоқдалар.

Младич 1995 йили Сребреница шаҳрида босниялик мусулмонларга қарши оммавий қирғин уюштирганликда айбланмоқда.

Собиқ генерални қўлга олиб, уни БМТнинг ҳарбий жиноятлар бўйича трибуналига топшириш Сербиянинг Европа Иттифоқига қабул қилиниши юзасидан музокараларни бошлаш олдидан бажарилиши лозим бўлган шартлардан биридир.
XS
SM
MD
LG