Линклар

БМТ Сурияда уран изларини топди


Хабарларга қараганда, БМТ терговчилари Сурия ҳудудидаги АҚШ ядровий объект, деб ҳисоблаб келган ва ўтган йили Исроил томонидан бомбардимон қилинган корхона ўрнида уран излари топган.

Ассошиэйтед пресс ва Рейтер агентликлари Венадаги дипломатлар орасидаги бир манбанинг “терговчилар хулосалари қўшимча тасдиққа муҳтож”, деган гапини келтирди.

АҚШ разведкаси маълумотларига қараганда, Сурия Шимолий Корея билан ҳамкорликда ядровий реактор қуриш устида иш олиб борган. Бироқ Сурия бу маълумотларни инкор этмоқда.

Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадей сентябрда қилган баёнотида, дастлабки тадқиқот натижаларига кўра, ядровий соҳада қандайдир иш олиб борилгани аломатлари топилмаганини айтган эди.
XS
SM
MD
LG