Линклар

logo-print

Канцлер Меркел: НАТО ва Россия бир-бирига керак


Германия канцлери Ангела Меркел НАТО ва Россия ўзаро ҳамкорлик қиладиган бўлса, икковлашиб халқаро хавфсизлик билан боғлиқ муаммоларни самарали ҳал қилишлари мумкин, деган фикрни билдирди.

Берлинда қилган чиқиши чоғида канцлер: “НАТО ва Россия террорчиликка қарши самарали курашиш ва ядровий қуроллар тарқалишининг олдини олишда бир-бирига керак”, деди.

Меркел, шунингдек, Грузия ва Украинанинг НАТОга қўшилиш истиқболларини олқишлади. Бироқ, унинг фикрича, бу икки давлат "яқин келажакда" Шимолий Атлантика альянсига қўшилишга тайёр бўлолмайди.
XS
SM
MD
LG