Линклар

logo-print

Phoenix Mars Lander чарчади


АҚШнинг Марсгаучар Phoenix кемаси билан алоқа узилди ва кемага қўйилган вазифа якунланди. Бу ҳақда АҚШ аэронавтика ва космик фазони тадқиқ қилиш агентлиги хабар қилди.
Сайёралараро учувчи кема ўз парвозини Қизил сайёрага қарата 2007 йилнинг августида бошлаган, 2008 йилнинг майида Phoenix Mars Lander (аппаратнинг оригинал номи) Марснинг шимолий қутбига - музлаган сатҳга қўнган эди.

Ўтказилган тадқиқотлар натижалари олимларга бир пайтлар Марсда сув суюқ ҳолатда оққан ва бундан келиб чиқадики, бу сайёрада ҳаётнинг пайдо бўлиши учун муҳит мавжуд бўлган, деган назарий хулоса қилишга имкон берди.

Phoenix Mars Lander билан алоқа 2 ноябрь куни узилди.
XS
SM
MD
LG