Линклар

logo-print

ЕИ: Россия билан сўзлашувга тайёрмиз, бироқ...


Европа Иттифоқи Россия билан ҳамкорлик тўғрисидаги янги шартнома юзасидан сўзлашувларни қайта тиклашга тайёр. Бу ҳақда кеча иттифоққа аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Брюсселда бўлиб ўтган учрашувидан сўнг эълон қилинди.
Сўзлашувларнинг янги босқичи қачон бошланиши эълон қилинмади.
Музокаралар августда, Россия Грузия ҳудудига бостириб кирганидан сўнг тўхтатиб қўйилган эди.
Сўзлашувларнинг қайта тиклашга Иттифоққа аъзо 27 давлатдан биттасигина қарши чиқди. Хабарларга қараганда, у Литвадир.
Польша ҳам янги шартнома юзасидан сўзлашувларни тиклаш ғоясига қарши эди. Бу мамлакат ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский: “Биз кўпчиликнинг сўзлашувлар тикланиши керак, деган фикрига қўшилдик. Бироқ, фикримизча, биз Кавказда юз берган воқеага нисбатан интеллектуал ҳалолликни сақлаб қолишимиз, айниқса, бир қатор зоналардан ўз ҳарбийларини олиб чиқишини Россиядан қаттиқ талаб қилишимиз керак”, деди.
XS
SM
MD
LG