Линклар

Жаҳон уруши тугаганига 90 йил тўлди


Европада Биринчи жаҳон уруши тугаганининг 90 йиллиги ношонланмоқда.

Шу муносабат билан уруши даврида бир-бирига душман бўлган, бироқ ҳозирги кунга келиб иттифоқчига айланган Европа давлатлари етакчилари Верден шаҳрига тўпланадилар. 1916 йили мазкур шаҳарда қарийиб 11 ой давом этган жанглар оқибатида 300 мингдан зиёд киши нобуд бўлган эди.

Шунингдек, Буюк Британия, Франция, Германия ва Марказий Европа давлатларида ҳам мазкур санага бағишлаб хотира тадбирлари ўтказилади.

1914 йилдан 1918 йилгача давом этган Биринчи жаҳон урушида 1 миллион 900 минг германиялик¸ миллион 700 минг россиялик, 1 миллион 400 минг франциялик ҳамда Австро-Венгрия империяси ва Британиянинг 700 мингдан зиёд фуқароси нобуд бўлган эди.


XS
SM
MD
LG