Линклар

logo-print

Ғазо қоронғуда қолмайдиган бўлди


Исроил ҳукумати Ғазо минтақасига қайтадан ёнилғи маҳсулотлари етказиб бера бошлади.

Исроил томони ўтган ҳафта фаластинликлар амалга оширган ракета ҳужумларига жавобан Ғазога ёнилғи етказишни тўхтатган эди.

Халқаро ҳамжамиятининг Яқин Шарқдаги махсус вакили Тони Блейр билан ўтказилган музокаралардан сўнг Исроил ҳукумати бугундан бошлаб Ғазога ёнилғи етказилишини маълум қилди.

Бундан бир кун аввал Ғазода минглаб фаластинлик Исроил қарорига қарши норозилик акцияси ўтказган эди. Ғазо минтақасини электр қуввати билан таъминлайдиган электростанция Исроилдан келтириладиган ёнилғи билан ишлайди.


XS
SM
MD
LG