Линклар

logo-print

Россия ҳарбий корхоналари зарар кўрмоқда


Россия мудофаа эҳтиёжлари учун ишлаётган корхоналар глобал молия тизимидаги бўҳрон сабаб катта зарар кўрмоқда.

Бу ҳақда Россия ҳукумати расмийларига таяниб маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди.

Хусусан¸ Россия бош вазири ўринбосари Сергей Иванов мудофаа учун қурол-аслаҳа ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг аксарида нақд пул йўқлиги ҳамда бундай ҳолат ҳарбий саноатга салбий таъсир этишини таъкидлади.

Айни пайтда¸ Кремл мамлакат мудофаа эҳтиёжлари учун харажатларни 25 фоизга оширишни таклиф қилмоқда.
XS
SM
MD
LG