Линклар

Европа машинасозлик ширкатлари инқирозда


Франциянинг Руминиядаги автомобил ишлаб чиқарувчи “Дасиа” (Dacia) компанияси 20 ноябрдан бошлаб 7 декабрга қадар ўз фаолиятини тўхтатишини эълон қилди.

Бунга машиналар савдосининг кескин тушиб кетгани ҳамда глобал молия тизимидаги бўҳроннинг Руминия саноатига салбий таъсири сабаб бўлди.

Хабарларга кўра, машиналар савдоси ўтган йилга қараганда 30 фоизга тушиб кетган. “Dacia” компаниясини 1998 йилда сотиб олган Франциянинг “Рено” (Renault) ширкати мазкур компанияга қарийиб бир миллиард 300 минг доллар сармоя киритган эди.

Чехиянинг “Шкода” (Skoda) компанияси ҳам келаси ой давомида автомобил ишлаб чиқариш ҳажмини қирқартиришини эълон қилди.

Ўтган ҳафта АҚШ автомобилсозлари иқтисодий бўҳрон туфайли катта миқдорда зарар кўрганини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG