Линклар

Наманганда гўдакларга ОИТВ юққани тасдиқланди



Наманган вилояти ОИТВ марказидан олинган маълумотга кўра, вирус юқтирган 40 дан ошиқ гўдакнинг аҳволи ҳозирча яхши ва улар уй шароитида даволанмоқда.

Аммо болаларнинг аниқ сони ва касалликнинг оммавий юқтирилиши сабаблари ҳақида вилоят соғлиқни сақлаш идоралари расмийлари ҳеч қандай маълумот бермади.

Вилоятдаги мустақил манбаалардан олинган хабарга кўра, касаллик гўдакларга шприцлардан нотўғри фойдаланилгани туфайли юққан бўлиши мумкин.

Айни пайтда¸ мазкур воқеа юзасидан Миллий хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимларидан иборат махсус комиссия тузилган ва Наманганда дастлабки текширув жараëни ўтказган.



XS
SM
MD
LG