Линклар

logo-print

Покистонда зўравонликлар кучаймоқда


Покистон шимол-ғарбида рўй берган тўқнашувларда ўндан зиёд жангари ўлдирилди.

Покистон расмийларига кўра, Афғонистонга яқин ҳудудда бир гуруҳ жангарилар халқаро кучларга мўлжалланган юк машинасини қўлга олган. Ушбу воқеадан сўнг Покистон қўшинлари мазкур жангариларга қарши тезкор амалиёт ўтказган. Оқибатда 13 нафар жангари йўқ қилинган.

Маълум бўлишича¸ ушбу амалиётда тинч аҳоли вакилларидан олти киши, жумладан бир бола тан жароҳати олган.

Шунингдек, Покистон шимол-ғарбидаги маҳаллий стадионлардан бирида худкуш шахс ўзини портлатиб юборди. Гувоҳларнинг билдиришича, портлаш оқибатида олти киши тан жароҳати олган.
XS
SM
MD
LG