Линклар

Ўзбекистон ЕврАзЕС сафидан чиқишини билдирди


Ўзбекистон Евросиё иқтисодий ҳамжамиятидан чиқмоқда.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги бу ҳақдаги расмий нотани ташкилот котибиятига октябр ойида топширган.

Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятининг расмий Тошкентнинг бу нотасига 25 ноябргача жавоб қилиши кутилмоқда.

Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти умумий божхона ва ташқи чегараларни яратиш ҳамда умумий ташқи иқтисодий сиёсат юритишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ташкилотдир.

Унга Россия, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзо ҳисобланади.

2006 йил январ ойида Евроосиё Иқтисодий ҳамжамиятининг Санкт-Петербургда ўтган навбатдан ташқари мажлисида Ўзбекистон ташкилот аъзолигига қабул қилинган эди.

Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга аъзо бўлиб кириш қарорини президент Ислом Каримов, Марказий Осиё давлатларининг жаҳондаги йирик, қудратли давлатларнинг геосиёсий манфаатлари объектига айланишига йўл қўймаслик, кучли Россияга суяниш истаги билан изоҳлаган эди.

Россия президенти Дмитрий Медведев билан 5 июнь куни Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) норасмий саммити доирасида бўлиб ўтган учрашув давомида эса Ўзбекистон раҳбари пост-совет маконидаги икки минтақавий тузилма – Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ва Евроосиё Иқтисодий Ҳамжамиятини бирлаштиришни таклиф қилган эди.



XS
SM
MD
LG