Линклар

logo-print

Польша мустақиллиги нишонланди


Польша мустақиллигининг 90 йиллиги муносабати билан Варшавада бўлиб ўтган тантаналарда Германия канцлери Ангела Меркель, Грузия президенти Михаил Саакашвили, Афғонистон президенти Ҳамид Қарзай, Украина президенти Виктор Юшченко ҳамда Чехия бош вазири Мирек Тополанеклар иштирок этди.

123 йил давомида Россия империяси, Австро-Венгрия империяси ҳамда Пруссия қўл остида бўлган Польша 1918 йилнинг 11 ноябрида ўз мустақиллигини қайта тиклаб олган эди.

11 ноябрь куни, шунингдек, Польша ўз мустақиллигини

қайта тиклаб олишига имкон яратган асосий воқеа – Биринчи жаҳон уруши тугаганининг ҳам 90 йиллиги жаҳон бўйлаб кенг нишонланди.

1914 йилдан 1918 йилгача давом этган Биринчи жаҳон урушида 1 миллион 900 минг германиялик, бир миллион 700 минг россиялик, 1 миллион 400 минг франциялик ҳамда Австро-Венгрия империяси ва Британиянинг 700 мингдан зиёд фуқароси нобуд бўлганди.

XS
SM
MD
LG