Линклар

Лукашенко Обамани мақтади


Беларус президенти Аляксандр Лукашенко АҚШнинг сайланган президенти Барак Обама шаънига мақтовлар айтиб, унинг АҚШ ва Беларус муносабатларидаги тарангликни юмшатишига умид билдирди.

Беларус раҳбари "Wall Street Journal"га берган интевьюсида Барак Обамани "янги, ёш, илмли ва зеҳни очиқ, дунёдаги вазиятга реалроқ муносабатда бўла оладиган", деб баҳолади.

Маълумки, Вашингтон инсон ҳуқуқларини топтаётгани учун Минскка нисбатан санкцияларни қўллаб келади. Бироқ август ойида сиёсий маҳбуслар озод этилгач, баъзи чоралар юмшатилган эди.

XS
SM
MD
LG