Линклар

logo-print

Британия ҳарбий жиноятчини Хорватияга топширди


Буюк Британия ҳарбий жиноятлар содир этганликда айбланаётган бир сербни Хорватияга топширди.

Хорватия адлия вазирлиги хабарига қараганда, Дамир Травица қуролли тўқнашувлар давом этаётган даврда жангларга аралашмаган бир оиланинг тўрт аъзосини ўлдиргани учун 1993 йили сиртдан 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Травица 2002 йили Британияда ҳибсга олинган эди. Ўшандан буён ёзган шикоят аризалари қондирилмагач, мана энди Хорватияга топширилди.

XS
SM
MD
LG