Линклар

НАТО-Украина учрашуви бўлиб ўтади


Бугун Таллинн шаҳрида НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг Украина мудофаа вазири Юрий Ехануров билан учрашуви бўлиб ўтади.

НАТО бош қароргоҳи хабарига қараганда, Украинанинг бошқа расмийлари ҳам иштирок этадиган мазкур учрашувда бу мамлакат қуролли кучлари ҳамда хавфсизлик хизматларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши муҳокама қилинади.

Декабрь ойига режалаштирилган НАТО саммитида Украинанинг мазкур ташкилотга кириш истиқболлари муҳокама қилинади.

XS
SM
MD
LG