Линклар

logo-print

Сенатор бош вазир ғазабига учради

  • Садриддин Ашур

Сенатор Азиз Тўраев тақдирида бошланган эврилишларга унинг бош вазир Шавкат Мирзиëев ғазабига дучор бўлгани сабаб кўрилмоқда.

Сенатор Азиз Тўраев тақдирида бошланган эврилишларга унинг бош вазир Шавкат Мирзиëев ғазабига дучор бўлгани сабаб кўрилмоқда.

Ўтган ой Тошкент шаҳар Миробод туман ҳокими, сенатор Азиз Тўраев устидан жиноий ишни қўзғатилгани ҳақида тарқаган хабар расмий тасдиғини топганича йўқ.

Ҳуқуқ ҳимоячилари сенаторга жиноий иш очилгани ҳақида гапирмоқдалар

“Эзгулик” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти фаоли Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, Тошкент шаҳар Миробод тумани собиқ ҳокими ва сенатор Азиз Тўраев устидан жиноят иши қўзғатилган:

- Тошкент шаҳар прокуратураси Азиз Тўраев устидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси (давлат мулкини талон-тарож қилиш) ва 205-моддаси (мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) бўйича жиноят иши қўзғатган, - деди Абдураҳмон Ташанов.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг маълум қилишича, собиқ ҳоким асосан иқтисодий жиноятлар содир этганликда айбланмоқда.

- Миробод туман ҳокимлиги собиқ ходимларидан бирининг менга айтишича, Азиз Тўраев ҳокимликнинг капитал қурилиш бошкармасига ўтказилган бир неча миллион сўмни ўзлаштириб юборган, - деди Ташанов.

“Арбоб билан ўйнашиш” оқибатими?..

Кузатувчиларнинг айтишларича, Азиз Тўраевнинг Миробод туман ҳокими вазифасидан олиниши ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилиши Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев кўрсатмаси билан бўлмоқда. Зеро, “Узметроном” сайтининг ёзишича, Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигини нишонлашга оид 15 октябр куни ўтказилган йиғилишда бош вазир Шавкат Мирзиёев ва Азиз Тўраевнинг ўзаро айтишиб қолишгани унинг ишдан бўшатилишига сабаб бўлган.

Ўша хабарда айтилишича, Азиз Тўраев йиғилишда бир неча марта ўрнидан туриб, шаҳар ҳокимиятини танқид қилган ва бош вазир эътиборини мавжуд муаммоларга қаратишга ҳаракат қилган. Бош вазир эса ёш ҳоким президент томонидан қўйилган сенатор эканига қарамай, унинг гапини бир неча бор кесиб ташлаган. Натижада Шавкат Мирзиёев сенатордан залдан чиқиб кетишини талаб қилган. Азиз Тўраев эса зални тарк этишдан бош тортган. Бош вазир ўз талабини яна такрорлаган ва Тошкент шаҳар ҳокими Тўхтаевдан Азиз Тўраевни залдан чиқариб юборишни талаб қилган.

Узметроном сайтига кўра¸ бош вазир талаби билан шаҳар ҳокими туман ҳокимини залдан чиқариб юборган. Орадан бир неча дақиқа ўтгандан сўнг, бош вазир ҳамманинг олдида шаҳар ҳокимига Азиз Тўраевни ўз вазифасидан озод қилиш ҳақида буйруқ тайёрлашни буюрган.

Прокуратуранинг хабари йўқ

Биз бу ҳақда тўлиқроқ маълумот олиш мақсадида Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати бошлиғи Светлана Ортиқова билан боғландик.

Светлана Ортиқованинг айтишича, Азиз Тўраев устидан жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақидаги хабар ҳозирча ўз тасдиғини топмаган.

XS
SM
MD
LG