Линклар

АҚШ: Афғонистонга қўшимча куч керак


АҚШ ва Буюк Британия НАТОга аъзо давлатларни Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юборишга чақирмоқда.

Буюк Британия бош вазири Гордон Браун сешанба куни ўз ҳукуматининг Афғонистонга қўшимча ҳарбий юбориши эҳтимолдан холи эмаслигини билдириб, ҳарбий иттифоқдошларни Афғонистон “юки”ни тенг тақсимлашга чақирди.

Айни пайтда АҚШнинг НАТОдаги элчиси Курт Волкер жанггарилар солаëтган таҳдидни бартараф этиш уринишларида НАТО иттифоқчиларида бирдамлик йўқлигини таъкидлади.

АҚШ ва НАТО расмийлари бир неча ой давомида Афғонистондаги халқаро кучлар сафини кенгайтириш лозимлигини билдириб келаётган бўлса-да, НАТОнинг Европадаги кўпгина аъзолари ўз ҳарбийларини Афғонистонга юборишдан бош тортмоқда.


XS
SM
MD
LG