Линклар

logo-print

Россия АҚШ таклифига кўнмади


Россия АҚШнинг Марказий Европада мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режаси борасида расмий Вашингтон таклифини рад этди.

Россия томони АҚШнинг мазкур режасига кескин қаршилик қилиб, бу режани ўз миллий манфаатларига тахдид сифатида баҳолаб келмоқда.

Маълум бўлишича, Вашингтон Москва хавотирларини камайтириш мақсадида Россияга ўз таклифларини тақдим этган. Бироқ “Итар-Тасс” ахборот агентлигининг Кремл расмийсига таяниб хабар қилишича, Россия АҚШ таклифини қониқарсиз, дея рад этган.

Ўтган ҳафта Россия президенти Дмитрий Медведев АҚШ режасига жавобан Москва Калининград вилоятига қисқа масофага учувчи ракета комплекси жойлаштиришини маълум қилган эди.



XS
SM
MD
LG