Линклар

Пхеньян чегараларини ëпмоқчи


Шимолий Корея 1 декабрдан бошлаб Жанубий Корея билан ўз чегараларини ёпиш ҳақида таҳдид қилмоқда.

Шимолий Корея марказий ахборот агентлигининг билдиришича, расмий Пхеньян қўшни давлат билан чегарадаги назоратни кучайтириб, барча постларни ёпишини маълум қилган.

Шимолий Корея томонига кўра, Жанубий Корея 2000 ва 2007 йилларда эришилган тинчлик ва ҳамкорлик келишувлари шартларига мутлоқ риоя қилмаган.

Жанубий Корея ўз қўшниси ҳаракатларидан афсусда эканини билдириб, расмий Пхеньянни мулоқотга чақирди.


XS
SM
MD
LG