Линклар

logo-print

Афғонистонда зўравонликлар давом этмоқда


Афғонистон жанубида худкуш шахс томонидан содир этилган портлашда камида икки киши нобуд бўлди, 30дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди.

Маҳаллий полицияга кўра, мазкур портлаш Қандаҳор яқинидаги вилоят кенгаши биноси ҳамда хавфсизлик хизмати идораси олдида содир этилган. Вилоят кенгашига Афғонистон президент Ҳомид Карзайнинг акаси Аҳмад Вали Карзай раислик қилади.

Бугунги портлашда президент акасига талофот етмаган.

Шунингдек, бугун Қандаҳор шаҳрида номаълум шахслар мактабга кетаётган бир нечта қизнинг юзига кислота сепиб юборган.

Оқибатда 10 га яқин қиз заҳарланиш ва куйиш ташхиси билан шифоханага ëткизилган. Улардан уч нафарининг оғир аҳволда экани айтилмоқда.


XS
SM
MD
LG