Линклар

Верховная Рада спикери истеъфога чиқарилди


Украина Верховная Радаси парламент раиси Арсений Яценюкнинг истеъфоси учун овоз берди.

Яценюкни спикерлик лавозимидан кетказишга Регионлар партияси, Литвин блоки ва коммунистлар ҳаракат қилаётган эди. Уларнинг фикрича, спикер парламент мажлисларини олиб боришда регламентни мунтазам бузиб келган.

Спикерни қўллаб келаётган "Юлия Тимошенко блоки" депутатлари спикерни истеъфога чиқариш масаласини кун тартибига чиқартирмасликка уриниб кўрди.

Украина бош вазири Юлия Тимошенко мавжуд сиёсий бўҳрондан чиқиш истиқболлари тўғрисида гапирар экан: “Бўлаётган воқеалар қанчалик уятли бўлмасин, биз барибир демократик коалицияни қайта тиклашга уриниб кўрамиз. Бу коалиция ё "Юлия Тимошенко блоки" ва "Бизнинг Украина – Халқ мудофааси" шаклида, лекин сотқинларсиз бўлади ёки унга Владимир Литвин блоки ҳам қўшилади. Бунинг учун зарур сўзлашувларни ўтказамиз”, - деди.

XS
SM
MD
LG