Линклар

Медведев Обама билан дўстлашишга тайёр


Россия президенти Дмитрий Медведев АҚШнинг янги сайланган президенти Барак Обама билан дўстона алоқаларни йўлга қўйишга ишонч билдирди.

Франция журналистлари билан мулоқотда Дмитрий Медведев агар Барак Обама расмий Вашингтоннинг Марказий Европада мудофаа тизими жойлаштириш режасидан воз кечса, Кремл ўз навбатида Польшага яқин ҳудудга ракета жойлаштиришга оид қарорни бекор қилишини билдирди.

Россия раҳбарининг мазкур баёнотидан бир кун аввал айрим оммавий ахборот воситалари Москва АҚШнинг Марказий Европада мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режаси борасида расмий Вашингтон таклифини рад этгани тўғрисида хабар тарқатган эди.

Бу хабар арафасида чоршанба куни АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Вильям Бернс Москвада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашиб, ўзаро алоқалар истиқболини муҳокама қилди.


XS
SM
MD
LG