Линклар

logo-print

ЕИ Ливияга ҳамкорлик қўлини чўзмоқда


ЕИ Ливия билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларни ривожлантириш юзасидан музокаралар олиб бормоқда.

Европа комиссиясига кўра, келажакда Ливия билан имзоланиши кутилаётган келишувдан савдо-сотиқ ва энергетика соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш, табиатни муҳофаза қилиш ва ноқонуний миграцияга биргаликда қарши кураш каби масалалар ўрин олган.

Ғарб давлатлари Ливия ҳукуматини терроризмни қўллаб-қувватлашда айблаб, бу давлат билан ҳамкорлик алоқаларини тўхтатиб қўйган эди.

Бироқ расмий Триполи ливиялик болаларга ОИТС юқтирганликда айбдор деб топилган болгариялик шифокорларни ўтган йил озод қилгандан сўнг, Брюссел Ливия билан алоқаларни йўлга қўйишга ваъда берган эди.

XS
SM
MD
LG