Линклар

logo-print

Қозоғистон Буюк Ипак йўлини қайта тиклайди


Осиё тараққиёт банки Буюк Ипак йўлида катта магистрал ётқизиш лойиҳаси учун Қозоғистонга 700 миллион доллар ажратмоқда.

Банк расмийларига кўра, янги магистрал Пекин ва Брюссел ўртасида савдо алоқаларининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшади.

Мазкур лойиҳа устидаги ишларнинг 2009 йилда бошланиши режалаштирилган. Ислом тараққиёт банки ҳамда Япониянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги ушбу лойиҳага қарийб 650 миллион доллар ажратишга ваъда берган.

Узунлиги 2.715 км ташкил этган ушбу магистрал йўл Хитойни Қозоғистоннинг Олма-Ота ва Чимкент шаҳарлари орқали Россия ғарби билан боғлайди.

XS
SM
MD
LG