Линклар

Ҳамас муросага келиши мумкин


Ҳамас ҳаракати агар ўзининг 600дан зиёд фаоли озод этилса президент Маҳмуд Аббос ҳукумати билан Фаластиндаги сиёсий гуруҳларни муросага келтиришга оид музокараларда иштирок этиши мумкинлигини маълум қилди.

Ҳамас расмийси Салоҳ ал-Бардавил Ғазода ўтказилган матбуот анжуманида маҳбуслар озод этилса, Ҳамас делегацияси бир соат ичида Қоҳирадаги музокараларга қўшилишини таъкидлади.

Фаластин сиёсий гуруҳларини муросага келтиришга оид музокаралар душанба куни Мисрда бўлиб ўтиши лозим эди. Бироқ ўтган ҳафта Ҳамас ҳаракати ўз фаолларининг ҳибсга олинишига норозилик сифатида мазкур музокаларага бойкот эълон қилди.


XS
SM
MD
LG