Линклар

НАТО Украина билан музокара бошлади


НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Эстония пойтахти Таллинда Украина расмийлари маслаҳатлашув олиб бормоқда.

Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш истиқболлари ушбу учрашувнинг диққат марказидадир. Таллиндаги учрашувларда НАТО бош котиби Яаап Де Хооп Схефер, АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс ва Украина мудофаа вазири Юрий Ехануров иштирок этмоқда.

НАТО бош котиби Таллиндаги учрашув давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун қулай имконият эканини таъкидлади:

“Маслаҳатлашувимизнинг асосий мавзуи ўзгарувчан хавфсизлик иқлимида НАТО-Украина алоқалари деб номланади.

Фикримча, мазкур учрашув юқори даражада Евро-Атлантика ҳудудидаги хавфсизликнинг ҳозирги вазияти ҳамда Украинанинг замонавий таҳдидларни бартараф эта олиши ва бу давлатнинг НАТО амалиётларига ҳисса қўша олиши каби масалаларни муҳокама этиш учун қулай имкониятдир”, - деди НАТО бош котиби.

Чоршанба куни Таллинда чиқиш қилган АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейт собиқ совет иттифоқи республикаларининг Ғарб билан алоқаларни яхшилаш уринишларини расмий Москва ўзига таҳдид сифатида қабул қилмаслиги лозим, деган фикрларни билдирди.

XS
SM
MD
LG